Манчини “Рома”ни табриклади

“Зенит” клуби бош мураббийи Роберто Манчини ўзининг твиттер саҳифасида “Рома” жамоасини ЕЧЛ ярим финалга чиққани билан табриклади. Римликлар чорак финалда “Барселона”ни турнирдан чиқариб юборди.

“Рома”ни табриклайман. Италия футболи ажойиб кечани ўтказди ва улкан муваффақиятга эришди, – деб ёзади Манчини.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ЕЧЛ чорак финал илк учрашувида “Рома”ни 4:1 ҳисобида мағлуб қилган бўлса, жавоб баҳсида римликлар 3:0 ҳисобида зафар қучишди ва сафардаги гол эвазига ярим финалга йўл олишди. Бу жамоанинг навбатдаги рақиби 13 апрел кунги қуръа ташлаш маросимидан сўнг аниқланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!