Манжукич хитойликларнинг таклифини рад этди

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Марио Манжукич Хитой клубидан бўлган супер таклифни рад этди.

Sport Mediaset нашри тарқатган хабарга қараганда "Далянь Ифан" 32 ёшли хорватиялик футболчига йилига 10 млн евро маош ваъда қилган. Бироқ, у ушбу таклифни рад этган ва “кекса синьора” сафида қолишга қарор қилган. Томонлар тез орада амалдаги шартномани 2022 йилга қадар узайтиришмоқчи.

Маълумот учун, Манжукич “Юве” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум туринликлар таркибида жами 22та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!