Марадона: Ҳозирги Аргентина Голландия ёки Испанияга қаршилик кўрсата олмайди
Афсонавий футболчи Диего Марадона Аргентина терма жамоасининг ҳозирги ҳолати ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Хорхе Сампаоли Аргентинани бошқарганида унда терма жамоани ббошқариш учун етарлича маҳорат йўқ эди. Биз буни билгандик. Аргентина футболи йилдан-йилга ёмонлашиб бормоқда. Аргентина терма жамоаси ҳозир Голландия ёки Испанияга қаршилик кўрсата олмайди”, - дейди Марадона.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина ёзда Россияда бўлиб ўтган ЖЧ-2018нинг 1/8 финалида Францияга (4:3) имкониятни бой бериб мусобақа билан хайрлашган эди.
Фикрлар