Марадона Неаполь шаҳрининг фаҳрий фуқаросига айланди

Аргентина терма жамоаси собиқ футболчиси Диего Марадонага Неаполь шаҳрининг фаҳрий фуқароси маъқоми берилди. Бу ҳақда ANSA нашри хабар бермоқда.

Бу ҳақдаги тантанали маъросим шаҳарнинг Пьяцца-дель-Плебишито майдонида бўлиб ўтди ва бу ерга 10 минглаб мухлислар ташриф буюришди. Марадонага фаҳрий фуқаро сертификатини Неаполь шаҳри мэри Луижи де Мажистрис топширди.

“Ва ниҳоят мен Неапол фуқароси бўлдим. Бунинг учун шаҳар мэрига ва барча неаполликларга ўз миннатдорчилигимни билдираман”, - дейди 56 ёшли собиқ футболчи.

Маълумот учун, Марадона 1984 йилдан 1991 йилга қадар айнан “Наполи” клуби шарафини ҳимоя қилиб келган. У неаполликлар таркибида жами 259та учрашув ўтказиб, рақиблари дарвозасига 115та гол киритишга мувоффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!