Марадона янги иш жойига етиб келди

Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадона ўзининг янги иш жойи – Беларусь Республикасига етиб келди.

1986 йилги жаҳон чемпиони янги жамоаси - “Динамо” Брестнинг бугун бўлиб ўтадиган “Шахтёр”га қарши ўртоқлик учрашувига ташриф буюриши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Марадона брестликлар билан 1 йилга шартнома имзолаган. Агарда ушбу давлат об-ҳавоси унга ёқса, келишув яна 1 йилга узайтирилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!