Марат Бикмаев: Мен ҳужумчи бўлиб туғилганман
“Локомотив” ҳужумчиси Марат Бикмаевнинг фаолиятидаги урган голлари 100 тадан ошди ва “Навбаҳор” дарвозасига киритган тўпи 103-голига айланди. Ўтган йили тўпурар бўлган ва бу сафар ҳам унда яна шундай имконият бор. Ўзаро мусоҳаба давомида ушбу жиҳатни ҳам эътибордан четда қолдирмадик.
- Мен ҳужумчи бўлиб туғилганман. Барибир исталган ҳужумчига гол уриш ёқимли. Шундай экан, мен ҳеч қачон гол уришдан тўхтамайман. Биласизми, ҳужумчини қанақа ўйнашига эмас, балки урган голларига қарашади. Ўтган йили тўпурар бўлгандим, аммо бош мақсадим бу эмасди. Мен ҳеч кимга қарамаганман. Ҳозир эса шунчаки жамоамиз ўз ўйинларини ютиши керак. Менинг гол уриш ёки урмаслигим эса бу муҳим эмас. Ўтган йили тўпурар бўлдим, бу етади. Олдимизда иккита ўйин кутиб турибди. Мен эса тўпурарлар пойгасига аҳамият бермаяпман.
Тажрибали ҳужумчи билан уюштирилган тўлиқ суҳбатни тез орада сайтимизда ўқишингиз мумкин.
Фикрлар