Марат Бикмаев эртага бўлиб ўтадиган финалда ким ғалаба қозонишини айтди

Эртага Фарғонада Ўзбекистон Кубоги финалида АГМК – “Пахтакор” тўқнашувига гувоҳ бўламиз. Маълумки, “Шерлар” финал сари йўлда чорак финалда “Локомотив”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, мусобақадан чиқариб юборганди. Бўлажак ўйин борасида фикр билдираётганлар кўп бўлмоқда.

Аслида “Локомотив” ҳам Кубок учун асосий даъвогарлардан бири эди. Бироқ улар “Пахтакор”нинг қаршилигини енга олмадилар. Темирйўлчиларнинг етакчиларидан бири Марат Бикмаев эса финал учрашуви олдидан қандай фикрда экан? У жамоасини мағлуб этган “Пахтакор”нинг Кубокни қўлга киритишига ишонадими? Бу борада футболчи ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биласизми, финалда фаворитлар бўлмайди. Финал битта ўйиндан иборат. Ҳар қандай жамоа ҳал қилувчи баҳсда бор имкониятини ишга солишга ҳаракат қилади. Ҳаммасини фақат битта ўйин ҳал қилади. Чемпионат бошқа, буниси эса бошқа. Кўрамиз, нима бўларкин? Кимда жисмоний тайёргарлик яхшироқ бўлса, руҳий тайёргарлиги жойида бўлиб, асабийлашмаса ўша жамоа ютади. Финал шунақа ўйин.

Шуҳратбек ЖЎРАЕВ суҳбатлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!