Марез "Тоттенхэм"га урган голини "Лестер"нинг президентига атади
"Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Рияд Марез "Тоттенхэм"га қарши баҳсда (0:1) ягона гол муаллифига айланди.
Айтиб ўтиш жоизки, жахоирлик футболчи ушбу голни "Лестер" клуби хўжайини Вишай Шривадданапрабхтга атади.
Эслатиб ўтамиз, клуб собиқ эгаси 27 октябрь куни вертолёт қулаши оқибатида фожеали тарзда ҳалок бўлди.
Маълумот учун, Марез "Лестер" сафида 2014-2018 йилларда тўп тепган ҳамда 2015-16 футбол мавсумида чемпионликка сазовор бўлган.
Фикрлар