Мария Шарапова бир тонна пишлоққа буюртма берди

Россиялик теннисчи Мария Шарапова инстаграм ижтимоий тармоғида мухлисларининг саволларига жавоб берди.

– Пастани яхши кўрасизми? Мен эса сизни севаман!
– Аҳмоқона савол бўлса-да менга ёқди! Албатта, пастани яхши кўраман. Айниқса уйда тайёрланганини.

– Елкангиз яхшими?
– Ҳа ҳаммаси яхши! Кеча олти ҳафталик танаффусдан сўнг кортга қайтдим.

– Бадминтон ўйнайсизми?
– Ҳа, баъзан ўйнайман.

– Ҳозирда қайси китобни ўқимоқдасиз?
– Ҳозиргина "Originals" китобини якунлаб, "Principles" китобини ўқишни бошладим.

– Чанғида учиш ёқадими
– Мен ҳеч қачон чанғида учмаганман.

– Марокашда бўлганмисиз? 
– Йўқ, лекин 2019 йили боришни ният қилмоқдаман.

- Грекча таомлар ёқадими?
– Жуда ҳам! Одатда халуми пишлоқни бир тонна буюртма қиламан!

– Борш ёки чучвара? 
– Чучвара!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!