“Марказий” ўйингоҳдаги марказий учрашувда энг кўп мухлис кузатилмади. Бу тур “Нефтчи” етакчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

6-турга Суперлиганинг 6 ўйинини томоша қилиш учун стадионларга жами 65695 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу кўрсаткич бир учрашувга ўртача 10949ни ташкил қилади.

Энг кўп мухлис Фарғонадаги “Нефтчи” – “Бухоро” қарама-қаршилигини кузатди – 14200. Турнинг марказий тўқнашуви “Насаф” – “Локомотив” баҳсини 13071 ишқибоз шоҳидига айланди.

Энг кам мухлис эса Жиззахдаги “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” баҳсида қайд этилди – 7226. Бу гал ҳам тўрт ўйинга ўн мингдан зиёд одам келди.

Қуйида олтинчи турга келган энг кўп мухлислар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:

“Нефтчи” – “Бухоро” 0:1               14200 томошабин

“Насаф” – “Локомотив” 2:1           13071 томошабин

“Бунёдкор” – “Металлург” 3:1      11980 томошабин

“Пахтакор” – “Қизилқум” 2:1         10241 томошабин

АГМК – “Қўқон-1912” 0:0                8977 томошабин

“Сўғдиёна” – “Навбаҳор” 3:2          7226 томошабин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!