Марко Ройс: Чемпионлик ҳақида гапиришга ҳали жуда эрта
Дортмунднинг "Боруссия" клуби сардори Марко Ройс кеча "Бавария" (3:2) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Бизда захира очколар пайдо бўлгани яхши, бироқ, “Бавария” жуда кучли. Шу боис чемпионлик ҳақида гапиришга ҳали жуда эрта. Чунки бу борада бошқа рақобатчилар ҳам мавжуд. Масалан “Боруссия” Мюнхенгладбах ҳам оддий жамоа эмас
Биринчи бўлимда ўз ўйинимизни намойиш этолмадик, сабаби, “Бавария” кучлри босим ўтказди. Иккинчи бўлимда эса биз ўзимизга ишонч билан ҳаракат қилдик. Бу ажойиб ўйин бўлди ”, - дейди Ройс.
Маълумот учун, ушбу ғалабадан сўнг “Боруссия” Дортмунд ўз пешқадамлигини сақлаб қолди, бундан ташқари ўзининг принцпиал рақиби ҳисобланган “Бавария” билан орадаги фарқни 7 очкога етказиб олди.
Фикрлар