"Марсель" "Рома" футболчиси учун 25 миллион евро таклиф қилмоқда

  • 26 августа, 2018, 14:30
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Римнинг “Рома” клуби ярим ҳимоячиси Кевин Стротман фаолиятини “Марсел”да давом эттириши мумкин.

Tecno

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра француз клуби 28 ёшли голландиялик футболчи учун “бўрилар”га 25 миллион евро таклиф қилишган. Қолаверса, улар футболчининг ўзига ҳам йилига 4,5 миллион евро маош тўлашга тайёр.

Ўз навбатида “Рома” бу борадаги якуний қарорни Стротманнинг ўзига қўйиб берди. Футболчи айни дамда таклифни ўрганиб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Марсел”да айни дамда Стротман билан “Рома”да бирга фаолият олиб борган мутахассис Руди Гарсия бош мураббий ҳисобланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию