“Марсель” Юто Нагатомога қизиқиш билдирмоқда
Италиянинг “Интер” клуби ҳимоячиси Юто Нагатомо фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Canal+ хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, “Марсель” клубига Рикардо Родригес рад жавобини берганидан сўнг францияликлар бошқа футболчи қидириш пайига тушиб қолишди.

Родригеснинг ўрнига “Марсель” “Интер”дан япониялик ҳимоячисни олиб келишни режалаштирмоқда. Айрим манбаларга асосоланадиган бўлсак, ҳимоячининг Франция чемпионатига кўчиб ўтиш эҳтимоли юқори.

Фикрлар