"Марсель" еврокубоклардан четлатилди

УЕФА "Марсель" клубини бир мавсумга еврокубоклардан четлатди.

Бунга клуб мухлислари ўтган Европа Лигаси баҳсида пиротехника воситаларидан фойдаланган ва майдонга турли нарсаларни улоқтирган.

Ташкилот французларни бир мавсумга еврокубоклардан маҳрум этди. Шунингдек, бу икки йилга чўзилиши ҳам мумкин.

Бундан ташқари, "Марсель" 100 минг евро жарима ҳам тўлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!