"Марсель" қишда "Челси" футболчисини ижарага олмоқчи

Франциянинг "Марсель" клуби мавсумни "Милан" сафида ижара асосида ўтказаётган "Челси" ярим ҳимоячиси Тьемуэ Бакайоконинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

The Sun нашрининг хабар беришича француз клуби “россонерилар”га ёқмай қолган 24 ёшли футболчини қишда мавсум якунига қадар ижарага олишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бакайоко учун Франция чемпионати бегона эмас. Боиси, у 2013-2017 йилларда ушбу чемпионатда “Ренн” ҳамда “Монако” клублари шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!