
Марсело сафга қайтди
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Марсело мушакларидан олган жароҳатидан соғайиб сафга қайтди.
Унга кўра 30 ёшли бразилиялик футболчи умумий гуруҳда шуғуллана бошлаган ва ФИФА кунларидан сўнг у яна “қироллик клуби”га ёрдам бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Марсело жорий мавсум “Реал” сафида жами 7та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришди.
Комментарии