Марсело ёзда "Реал"дан кетмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Марсело мавсум якунлангач жамоасини ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 30 ёшли бразилиялик футболчи сўнгги пайтларда захирада қолиб кетаётгани сабаб “қироллик клуби”дан кетиш ҳақида ўйлай бошлаган. У ёзда ўзига қизиқиш билдирган жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Ювентус” форварди Криштиану Роналду Марселони  Туринга чорлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Марсело жорий мавсум “Реал” сафида 19та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 3та голли уатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!