Марсьяль МЮдаги келажаги борасида якуний қарорга келди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Антони Марсьяль ўзининг жамоадаги келажаги борасида якуний қарорга келди.

RMC Sport нашрининг хабар беришича 22 ёшли франциялик футболчи МЮ билан шартномани узайтириб, “Олд Траффорд”да қолмоқчи. Имзоланадиган янги шартномага кўра эса унинг маоши йилига 10,6 млн еврога кўтарилади.

Эслатиб ўтиш лозимки, унинг амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Маълумот учун, Марсьяль жорий мавсум МЮ сафида жами 9та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!