Марсьяль МЮнинг илк таклифини рад этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Юнайтед” клуби форварди Антони Марсьяль манкуанликларнинг шартномани узайтириш борасидаги таклифини рад этди.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра МЮ раҳбариятининг таклиф қилган шартнома шартлари 22 ёшли французга маъқул келмаган. Бироқ, унинг жамоадан кетиши ҳақида ҳозирча ҳеч қандай гап-сўз йўқ. Томонлар айни дамда ҳамкорликни давом эттириш борасидаги музокараларни давом эттиришмоқда.

Маълумот учун,  Марсьяль жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 10та ўйинда майдонга тушди ва бу учрашувларда ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг МЮ билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунига қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!