Марсьяль ПСЖ, "Ювентус" ва "Бавария"га рад жавобини бермоқчи, чунки...

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьяль барибир жамоада қолмоқчи.

ESPN нашрининг хабар беришича манкуанликлар раҳбарияти 22 ёшли франциялик футболчига 5 йиллик янги шартнома таклиф қилишмокчи. Таъкидлаш керакки, унга айни дамда ПСЖ, "Ювентус" ҳамда "Бавария" клубларидан жиддий таклифлар бўлмоқда, аммо у МЮда қолишни маъқул кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Марсьялнинг МЮ билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Қайд этиш лозимки, у мавсум бошида етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабаб жамоани тарк этиш ҳақида ўйлаб қолган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!