Марсьялнинг "Ньюкасл" дарвозасига урган голи МЮга 10 миллион еврога тушди
"Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Антони Марсьялнинг АПЛнинг ўтган турида "Ньюкасл" (3:2) дарвозасига киритган голи манкуанликларга қимматга тушадиган бўлди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.
Гап шундаки ушбу гол Марсьяль учун премьер-лигадаги 25-гол бўлди. 2015 йил МЮ ва “Монако” ўртасида имзоланган трансфер келишувига кўра агар франциялик футболчи АПЛда 25та гол урса “қизил иблислар” монаколикларга яна қўшимча бонус сифатида 10 миллион евро тўлашлари лозимлиги белгиланган.

Фикрлар