“Машъал”ни етти нафар асосий таркиб футболчиси тарк этди

Александр Хомяков жамоани 10 январ куни Муборакда 2019 йилги мавсум тайёргарлиги учун дастлабки йиғинни бошлайди.

Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, клуб билан шартномаси ниҳоясига етган бир қатор футболчилар бошқа жамоалар кўригига йўл олишди. Абдуллоҳ Олимов, Мирзакамол Камолов, Сардор Раҳмонов, Бобур Қосимов, Жамолиддин Убайдуллаев, Шерзод Абдураимов, Шоҳжахон Қиличевлар янги мавсумда жамоамиз сафида ҳаракат қилишмайди.

«Машъал» Профессионал футбол клуби ушбу футболчилар билан дўстона равишда хайрлашиб, уларнинг клуб равнақи йўлида қилган меҳнатларига миннатдорчилик билдириб, келгуси фаолиятига омад тилаб қолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!