“Машъал”: “Тўртинчи назорат баҳсида ҳам дуранг”

Александр Хомяков бошчилигидаги “Машъал” жамоаси иккинчи йиғинини Тошкентда давом эттирмоқда.

Клуб расмий сайти тарқатган "газчилар" таркибда бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтмоқда. Мураббийлар штаби ўйин сифатини ошириш ва жамоага янги келиб қўшилаётган футболчиларни синовдан ўтказиш мақсадида, кеча Самарқанднинг

“Динамо” жамоаси билан назорат учрашуви ўтказди. Қизиқарли кечган учрашувда ҳисоб очилмади 0-0.

“Машъал” жамоасининг ҳозирга қадар назорат учрашувларининг натижалари.

“Машъал” – “Шердор”:    3:3

“Шўртан” – “Машъал”:    1:1

“Машъал” – “Қизилқум”: 3:3

“Машъал” – “Динамо”:    0:0

Эслатиб ўтамиз: “Машъал” жамоаси Тошкентдаги йиғинда яна бир назорат учрашувини ўтказади. 13-февраль куни бўлиб ўтадиган назорат учрашувида “Андижон” билан баҳс олиб боради. Учрашув Қибрай футбол майдонида соат 11:00 да бошланади.

10 февраль. Тошкент.

Назорат учрашуви:

“МАШЪАЛ” -“ДИНАМО” 0:0

“Машъал”: Достон Тўхтабоев, Муҳаммад Тошпўлатов, Муҳаммад Алиқулов, Дониёр Умаров, Аҳрор Иноятов, Санжар Зокиров, Жумаев Маъруф, Аҳмедов Григорий, Самандар Шукруллаев, Элбек Отақулов.

Захира: Раҳим Абдуқодиров, Ҳусниддин Алиқулов, Суннатулла Рустамов, Муҳаммад Раҳимберганов, Ойбек Жўраев. Ёдгор Назаров,Шаҳбоз Жўраев.

“Динамо”: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Акмал Холмуродов, Аваз Агалиев, Жасур Ўринов, Отабек Нарзуллаев, Дамир Темиров, Нозим Умуров, Комил Шарофутддинов, Сардор Эминов, Қадамбой Нурметов, Амиржон Сафаров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!