Матич: Моуриньо "Манчестер Сити"ни қандай тўхтатишни билади

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Неманья Матич АПЛ 12-турида "Манчестер Сити" билан бўладиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 21:30да старт олади.

– Мен оғир ўйинни кутяпман. "Манчестер Сити" – жуда яхши жамоа. Улар яхши футбол намойиш этмоқда ва ҳар бир учрашувда кўплаб голлар урмоқда. МЮнинг ҳам ўзига яраша яхши томонлари бор. Биз бундан фойдаланишимиз керак.

– Биз "Манчестер Сити"ни ҳужумда тўхтатишимиз керак. Моуриньо уларни қандай тўхтатишни билади. "Юнайтед" ўйинга тайёр. Дербида барчаси мумкин, – дейди Матич.

"Манчестер Сити" Гвардиола бошчилигида АПЛ баҳсларида "Юнайтед"ни бирор марта ютмаган. (2017 йил 0:0 апрелда ва 2018 йил апрелда 2:3).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!