Матюиди: Бу мен учун сўнгги жаҳон чемпионати
Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Блез Матюиди бугун бўлиб ўтадиган Хорватияга қарши ЖЧ-2018 финалидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Жаҳон чемпионати финалида ўйнашни болалигимдан орзу қиламан. Кубокни ушаш учун жуда яқинмиз. Бу биз учун ҳаёт-мамот ўйини. Барча бундай ҳолатга тушишни истайди. Шундай экан биз бундай имкониятдан унумли фойдаланиб, жаҳон кубогини қўлга киритишимиз лозим.
Мен асосий таркиб футболчиларидан бири ҳисобланаман ва шу боис терма жамоадан кетишни истамайман. Ҳа, ёшлар етишиб чиқяпти ва бу мен учун сўнгги жаҳон чемпионати. Шу сабаб бу финалда ғалаба қозонамизми ёки йўқ, буни айтиш қийин. Лекин катта эҳтимол билан финалда ўйнасам керак. Бунга эса ишонишим жудаям қийин. Мен буни бутун умр эслаб қоламан”, - дейди Матюиди.
Эслатиб ўтамиз, Франция – Хорватия баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.
Фикрлар