Мбаппе Гиннесснинг рекордлар китобига кирди
Франциянинг ПСЖ клуби форварди Килиан Мбаппе Гиннесснинг рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар тарқатмоқда.
Унга кўра дунёга машҳур китобга 19 ёшли французнинг 2та кўрсатгичи киритилди. Биринчиси Чемпионлар лигаси ярим финалида (2017) гол киритган энг ёш футболчи сифатида, иккинчиси эса “Олтин тўп”га номзод бўлган энг ёш футболчи сифатида.
Маълумот учун, Мбаппе жорий мавсум ПСЖ сафида жами 12та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар