Мбаппе нега рақамини алмаштирганини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе нега янги мавсум олдидан рақамини алмаштирганига изоҳ бериб ўтди.

“Мен рақам унчалик муҳим эмаслигини аллақачон айтганман. Футболчиларнинг рақам алмаштириши эса бу одатий ҳолат. Бу уларнинг шахсий қизиқишлари белгиси ҳолос. Мен ҳам рақамимни ўзгартириш вақти келди деб ҳисобладим. Етти – бу афсонавий рақам. Бу рақам осиида кўплаб ажойиб футболчилар тўп суришган. Умид қиламанки, мен ҳам ушбу рақамда кўплаб муваффақиятларга эришаман”, - дейди 19 ёшли жаҳон чемпиони.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе ўтган мавсумни 29-рақам остида ўтказган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!