Мексика терма жамоаси дарвозабони Очоа фаолиятини Аргентинада давом этириши мумкин

Мексика терма жамоаси посбони Гильермо Очоа фаолиятини Аргентинада давом этириши мумкин.

33 ёшли дарвозабон кейинги мавсум якунида эркин агентга айланади. "Бока Хуниорс" клуби футболчига катта қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақида El Show de Boca нашри хабар бермоқда.

Маълумот учун, хозирда Очоа Бельгиянинг “Стандарт” клуби дарвозасини қўриқлаб келмоқда. Жамоа спорт директори посбон билан шартномани узайтириш борасидаги музокараларни олиб боришини айтиб ўтганди.

Аввалроқ хабар берганимиздек, Италиянинг "Наполи" клуби ҳам Гильермога катта қизиқиш билдираётганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!