
Мемфис Депай "Лион"да илк голини уриши учун 5 та ўйин керак бўлди
Хабарингиз бор, қишки трансферлар мавсумида Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Мемфис Депай Франциянинг “Лион” жамоасига йўл олганди.
Кеча Франция чемпионати 24-турида “Лион” ўз майдонида “Нанси”ни қабул қилди. Мазкур беллашувда мезбонлар 4:0 ҳисобида зафар қучишди. Учрашувдаги сўнгги голни Мемфис Депай ўз номига ёздириб қўйди. Бу гол Депай учун “Лион”даги дастлабкиси бўлди.
Умуман олганда, Мемфис Депай “Лион” таркибида 5 ўйинда майдонга тушди ва бир рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Фикрлар