Мерганларимиз Ганновердаги халқаро мусобақада муносиб иштирок этмоқда

Германиянинг Ганновер шаҳрида пневматик қуролдан ўқ отиш спорти бўйича халқаро турнир давом этмоқда. Унда мамлакатимиз терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этишмоқда.

Кеча аёллар ўртасида кичик калибрли милтиқдан эллик метр масофадаги нишонга ўқ отиш бўйича саралаш ҳамда финал баҳслари бўлиб ўтди. Мерганлар уч хил вазиятда тиз чўккан, тик турган ва ётган ҳолда нишонга ўқ узишди.

Натижаларга кўра, ҳамюртимиз Сакина Мамедова саралашда бешинчи ўрин билан финалга чиқди. Саккиз нафар спортчи ўртасидаги ғолиблик учун бўлган курашда эса ҳамюртимиз 428,9 очко билан тўртинчи ўриндан жой олди. Шоҳсупага Хиндистон, Польша ҳамда Қозоғистон вакилалари кўтарилишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!