Мерганларимиз Ҳиндистондаги Жаҳон кубогига йўл олишди

20-28 февраль кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги 1-босқич баҳслари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.

Токио Олимпиадасига рейтинг очколарини тақдим этувчи мазкур баҳсларда жаҳоннинг 58 мамлакатидан 495 нафар спортчи иштирок этади.

Баҳсларда ўзбекистонлик мерганлар ҳам совринли ўринлар ҳамда қимматли рейтинг очколари учун кураш олиб борадилар.

Терма жамоамиз мусобақага қуйидаги таркибда йўл олди:

Вадим Скороваров
Азизжон Муҳамедраҳимов
Сакина Мамедова
Маргарита Орлова
Олима Комилова
Елена Кузнецова.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!