Месси Неймарга АПЛ клубига ўтишни маслаҳат бермоқда

Каталониянинг "Барселона" клуби форварди Лионель Месси ПСЖда тўп сураётган собиқ жамоадоши Неймарга АПЛга ўтишни маслаҳат бермоқда.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра аргентиналик футболчи бразилиялик форвард билан тез-тез мулоқот қилиб туради. Ушбу суҳбатлар давомида Месси Неймарга “Реал”га ўтмасликни, унинг ўрнига АПЛ грандларидан бирига ўтишни маслаҳат бермоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Неймарга “Манчестер Юнайтед”дан қизиқишлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар