Месси бугун "Атлетик"га қарши ўйинда иштирок этадими? Бунга Вальверде жавоб берди
Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде бугун "Атлетик" Бильбаога қарши баҳс олдидан жамоа етакчиси Лионель Мессининг соғлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
“Биз худди аввалгидек Лео борасида таваккал қилишни истамаймиз. Кўп нарса Мессининг ўзига боғлиқ. Агар у ўзини яхши ҳис қилаётган бўлса майдонга тушади, агар аксинча бўлса унинг қарорини қабул қилишимиз керак”, - дейди испаниялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли аргентиналик форвард ўтган тур “Валенсия”га қарши баҳсда жароҳат олган эди. Айнан шу боис у Испания кубоги ярим финалидан ўрин олган “Реал”га қарши баҳсда иккинчи бўлимда майдонга туширилган эди.
Маълумот учун, "Атлетик" - "Барселона" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.
Фикрлар