Мессига Ла Лиганинг энг яхши футболчисига бериладиган мукофот топширилди
"Барселона" форварди Лионель Мессига Ли Лиганинг 2017/18 йилги мавсум энг яхши футболчиси мукофоти топширилди.
Эслатиб ўтиш лозимки, Месси кеча ўзининг Ла Лигадаги 338-мағлубиятсиз ўйинини ўтказган эди. Бу борада у афсонавий Раулни ортда қолдириб, учинчи поғонага чиқиб олди.
Маълумот учун, Месси жорий мавсум 19та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 19та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар