Мессини тўхтатиб бўлмаяти

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси “Леванте”га қарши (3:0) Испания Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинида гол киритиб, жамоаси ғалабасига ҳисса қўшди.

Аргентиналик футболчи жорий мусобақадаги голлари сонини 49 тага етказиб, каталонияликлар тарихидаги энг яхши иккинчи натижани қайд этди.

Месси ушбу кўрсаткич бўйича Ладислао Кубалага тенглашиб олди. “Барселона” тарихидаги Испания Кубоги мусобақасининг энг яхши тўпурари Жозеп Самитьер бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 64 та гол мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!