Ўзбекистон XXVII миллий чемпионатининг сўнгги туридан ўрин эгаллаган учрашув ушбу жамоаларнинг ўзаро 42-ўйини бўлади. Ортда қолган учрашувларнинг 18 тасида “Металлург” ғалаба қозонган бўлса, худди шунча учрашувда “Бухоро” ҳам зафар қучган. 5 та ўйинда эса дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатидаги кичик фарқ бухороликлар фойдасига – 58:56. “Металлург”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 3:0 га тенг, Бекободликлар бир марта ўз майдонида, бир марта Бухоро шаҳрида шундай муваффақиятга эришган. “Бухоро”нинг бекободликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 4:0.

Мазкур жамоаларнинг Бекободда ўтказилган ўйинларида “Металлург” тўлиқ устунликка эга бўлиб келмоқда. Мезбонлар 20 та учрашувнинг 16 тасида зафар қучишган, илк ўйинда кучлар тенг келган, 3 бор эса бухороликлар ғалаба нашидасини суришган.

Бекободда ўтган сўнгги бешта учрашув:

29.04.2018 «Металлург» - «Бухоро» 2:1

29.04.2017 «Металлург» - «Бухоро» 1:2

24.09.2016 «Металлург» - «Бухоро» 1:2

30.10.2015 «Металлург» - «Бухоро» 1:2

22.08.2014 «Металлург» - «Бухоро» 4:3

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98