"Металлург" - "Келажак юлдузлари" турнири ғолиби!

Бекобод шаҳрида 2006 йилда туғилган болалар жамоалари ўртасида “Келажак юлдузлари” блиц турнири бўлиб ўтди. Тўртта жамоа иштирок этган турнир давравий тартибда ўтказилди. Баҳсларда мезбонларнинг учта жамоаси – “Металлург”, “Истиқлол” ва “Аякс” жамоаларидан ташқари Янгиер футбол академияси жамоаси ғолиблик учун майдонга чиқди.

Барча учрашувларни кўтаринки кайфиятда ўтказган “Металлург” футбол мактаби тарбияланувчилари якунда бош соврин билан тақдирланди. Жавлон Талбоев етакчилик қилаётган ёш металлургчилар “Аякс”ни 3:2, “Истиқлол”ни 4:2, “Янгиер”ни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!