"Металлург" учун семинар ташкил этилди

Ҳар йили Халқаро футбол федерациялари уюшмаси – ФИФА футбол қоидаларига бир қатор жузъий ўзгаришлар киритиб боради. Шу боисдан ҳам мавсум арафасида Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбарияти клублар раҳбарияти, мураббийлар штаби ҳамда футболчиларни шу каби янгиликлардан воқиф этиб бориш, баҳсли вазиятларда қандай қарорлар қабул қилинишидан хабардор этиб боришни анъанага айлантирган.

2019 йилги мавсум арафасида ҳам ЎФА ҳамда ЎзПФЛ ташаббуси билан Суперлига клубларида махсус семинарлар ташкил этилаяпти. Бугун хориж сафаридан қайтиб келган Бекободнинг “Металлург” жамоаси Тошкент вилояти Қибрай туманидаги ўқув-машғулот масканида тўпланди. Куннинг иккинчи ярмида эса мазкур қароргоҳга таниқли ҳакам, айни пайтда етакчи назоратчилардан бири сифатида ишлаб келаётган Марат Исмоилов ташриф буюрди ва “Металлург” мураббийлари ҳамда футболчилари иштирокида семинар ўтказди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Футбол қоидаларидаги ўзгаришлар” мавзусида қилинган маъруза футболчилар ва мутахассисларда катта қизиқиш уйғотди. Савол жавоб тарзида ўтказилган семинар давомида Марат Шокирович махсус видео тасвирлар, чизмалар орқали баҳсли вазиятларни таҳлил этиб, тушунтириб берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!