"Милан" Бенатиани ўз сафида кўрмоқчи

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Мехди Бенатиа катта эҳтимол билан мавсум якунлангач жамоани тарк этали. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 31 ёшли марокашлик футболчи етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабаб жамоасини ўзгартиради. Унга асосий даъвогар сифатида "Милан" клуби тилга олинмоқда.

Қайд этиш лозимки, Бенатианинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфер баҳоси эса 12 млн еврони ташкил этади. Унга “Милан”дан ташқари “Шальке-04” ва “Арсенал” клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!