"Милан" "Челси" футболчисини ижарага олишга яқин турибди

Sky Sport Italia хабарига кўра, "россонерилар" 23 ёшли футболчининг бир йиллик ижараси борасида "аристократлар" билан келишувга эришганлар. Келишувга кўра, италияликлар келгуси йили Бакайоконинг трансферини 30-35 млн еврога сотиб олиш имкониятига эгалар.

Маълумот учун, франциялик футболчи ўтган мавсум лондонликлар сафида Англия Премьер-лигасида 29 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол киритган ва шунча голли узатмани амалга оширишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!