"Милан" Златаннинг ўрнига бошқа ҳужумчи олиб келади
"Россонерилар" Златан Ибрагимовичнинг жамоага келмаслиги аниқ бўлгач, бор эътиборларини 35 ёшли ҳужумчига қаратишди.
Sport Mediaset тарқатган хабарга кўра, томонлар аллақачон музокараларни бошлаб юборишган. Гап мавсум сўнггига қадар ижара ва сўнг 1 йиллик шартнома борасида кетмоқда.
Маълумот учун Куальярелла жорий мавсум Италия А Сериясида 14 баҳсда майдонга тушди ва 8 та гол киритиб, 5 та голли узатмани амалга оширди.
Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси эса Гонсало Игуаин ва Патрик Кутронедан сўнг учинчи ҳужумчи бўлишга рози.
Фикрлар