"Милан" футболчиси учун мавсум ниҳоясига етди

Хориж нашрлари тиззасида жарроҳлик амалиёти ўтказилган "Милан" ярим ҳимоячиси Жакомо Бонавентуранинг қачон сафга қайтишини аниқлашди.

Жумладан, италиялик машҳур журналист Жанлуки Ди Марционинг хабар беришича 29 ёшли футболчи энди камида 7-8 ой даволанишига тўғри келади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Бонавентура учун жорий мавсум бошқа майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, Бонавентура “Милан” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 152та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 31та гол ҳамда 25та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг “россонерилар” билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!