Милан грандлари "Лацио" етакчиси учун ўзаро курашишади
Римнинг "Лацио" клуби ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич "Интер" ва "Милан"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.
Goal нашри тарқатган хабарга кўра Милан грандлари 24 ёшли сербиялик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўришади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёз Милинкович-Савичга Европанинг кўплаб топ клублари қизиқиш билдиришган эди. Аммо, “Лацио” ўшанда футболчини 150 млн еврога баҳолаган эди.
Маълумот учун, Милинкович-Савич “Лацио” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ушбу вақт мобайнида у жами 151та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 28та гол ҳамда 21та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар