"Милан" ҳужумчиси Хитой клубига ўтмоқчи
"Милан" форварди Фабио Борини тез орада Хитой клубига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 27 ёшли италиялик футболчига “Шэньчжэнь” клубидан жиддий таклиф бўлмоқда ва у ушбу таклифни қабул қилмоқчи. Борини бундай қарорга келишига асосан 2та сабаб мавжуд. Биринчиси, у “россонерилар” сафида етарли ўйин амалиётга эга бўлмаяпти. Иккинчиси, осиёликлар унга катта маош ваъда қилишмоқда.
Маълумот учун, Борини жорий мавсум “Милан” сафида жами 11та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар