"Милан" ҳужумчиси янги мавсумни Мадрид клубида бошлаши мумкин

Италиянинг “Милан” клуби форварди Никола Калинич фаолиятини “Атлетико”да давом эттиришга яқин турибди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра хорватиялик футболчининг агенти Фали Рамадани айни дамда Италияда бўлиб турибди ва ушбу трансфер юзасидан “россонерилар” раҳбарияти билан музокаралар олиб бормоқда. Сўнгги маълумотларга кўра томонлар бу борада деярли келишувга эришишган.

Унга кўра Калинич янги мавсумни 2,5 млн евро эвазига “матрасчилар” сафида ижара асосида ўтказади. Шундан сўнг “Атлетико” уни 17,5 млн еврога тўлиқ харид қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!