"Милан" қатарлик футболчига қизиқмоқда
Италиянинг "Милан" клуби БАА яшил майдонларида ўтган Осиё кубогида янги истеъдодларни қидириш учун ўз скаутларини юборган.
Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, "россонерилар"да қатарлик ҳужумчи Алмоез Алининг ҳаракатлари илиқ таассурот қолдирган.
Маълумот учун, 22 ёшли форвард 9 та гол билан мазкур қитъа биринчилигда тўпурар ва мусобақанинг энг яхши футболчиси бўлди.
Фикрлар