"Милан" қишда "Наполи" футболчисини ижарага олмоқчи

  • 15 ноябрь, 2018, 16:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Наполи” клуби ярим ҳимоячиси Амаду Диавара “Милан”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Tuttosport нашри маълум қилди.

Tecno

Унга кўра “россонерилар” Лукас Билья ва Жакомо Бонавентура каби етакчи ярим ҳимоячилари узоқ муддатга сафдан чиқишгани учун давралар оралиғидаги трансферлар пайтида айнан марказий чизиқни кучайтиришмоқчи. Бироқ, неаполликлар устози Карло Анчелотти 21 ёшли гвинеялик футболчини қўйиб юбормоқчи эмас ва шу боис “Милан” уни мавсум якунига қадар ижарага олишни режалаштирмоқда.

Айтиш лозимки, ушбу вазиятни Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳам жиддий кузатиб бормоқда. “Шпорлар” Диавара учун “Наполи”га 49 млн евро беришга тайёр.

Ўз навбатида Диавара ҳам “Наполи”да етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабаб бошқа жамоага кўчиб ўтишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!