"Милан" қишда "Ювентус" футболчисини ижарага олмоқчи
“Милан” клуби “Ювентус” билан марокашлик ҳимоячи Мехди Бенатиянинг ижараси бўйича музокараларни бошлади.
Ўз навбатида 31 ёшли футболчи ҳам етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаётгани сабаб жамоасини ўзгартиришга тайёр. “Россонерилар” эса Бенатияни кейинчалик 15 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум сўнггига қадар ижарага олишмоқчи.
Маълумот учун, Бенатия жорий мавсум “Юве” сафида бор йўғи 5та ўйинда иштирок этди ҳолос
Фикрлар