"Милан" қишда бразилиялик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олади
Бразилиянинг “Сан-Паулу” клуби ҳимоячиси Родриго Кайо давралар оралиғида “Милан”га кўчиб ўтиши мумкин.
Calciomercato тарқатган хабарга кўра “россонерилар” УЕФАнинг молиявий фэйр-плей қоидасини бузмаслик учун 25 ёшли бразилиялик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишади.
Маълумотларга қараганда Кайо аллақачон Италияга етиб келган ва “Милан”нинг техник директори ҳисобланган ҳамюрти Леонардо билан музокараларни бошлаб юборган.
Эслатиб ўтамиз, “Милан”нинг Маттиа Кальдара, Матео Мусаккьо ва Алессио Романьоли каби ҳимоячилари жароҳати сабаб узоқ муддатга сафдан чиқишган. Шу боис ҳам улар қишки трансферлар даврида ҳимоячи сотиб олишни режалаштиришмоқда.
Фикрлар