Ads

"Женоа" клуби форварди Кшиштоф Пентек фаолиятини "Милан"да давом эттиради. Бу ҳақда италиялик журналист Фабрицио Романо твиттердаги саҳифасида эълон қилди.

Унга кўра 23 ёшли польшалик футболчи “россонерилар” билан беш йиллик шартнома имзолайди. Унинг трансфери эса миланликларга 35 млн еврога тушади. Бу ҳақда яқин вақтлар ичида расман эълон қилинади.

Маълумот учун, Пентек жорий мавсум генуяликлар сафида жами 23та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 19та гол ёздириб қўйишга эришди.